Жиззахда ука акасини пичоқлаб ўлдирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 август куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ука акаси билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Иш ҳолатларига кўра, фуқаро Т.А укаси Ю.Т билан тумандаги дала шийпонларининг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ака-ука ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида Ю.Т акаси Т.А.ни ошхона пичоғи билан танасининг юз ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг