Жиззахда ўқувчиларни олиб кетаётган автобуслар тўқнашди
3-саҳифа
−
20 Апрель 2022
7901Жорий йилнинг 17 апрель куни Жиззахда мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобуслар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ўқувчилар Самарқанд шаҳрига саёҳат учун олиб борилган.Қайтишда Ғаллаорол туманида Тошкент –Термиз М-39 автобиль йўлининг 1018-кмда ҳайдовчиларнинг белгиланган масофани сақламаслиги бир автобус бошқасининг орқасидан уришига сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида Шароф Рашидов тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабининг икки нафар 8-синф ўқувчиси енгил тан жароҳати олган. Уларга Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Суриштирувда ЙТҲ иштирокчилари бўлган автобуслар Зарбдор тумани ХТБга қарашли 2-мактаб раҳбарияти томонидан ёллангани ва улар ўқувчиларни ўзбошимчалик билан тегишли давлат органларининг рухсати ҳамда кузатувисиз саёҳатга олиб боришгани аниқланган.
Қайд этилишича, вилоят ХТБ томонидан масъулиятсизлик қилган мактаб директорларига огоҳлантириш берилган ва айрим ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
LiveБарчаси