Жиззахда ўқитувчи ўқувчининг бошига уриб, уни жиддий жароҳатлади

3-саҳифа

−

image

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи 8-синф ўқувчисининг бошига кўрсаткич таёқча билан уриб, унга жароҳат етказди.⁠⁠⁠⁠⁠⁠⁠⁠ Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Таълим ва илм-фан бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ортидан шу куннинг ўзида педагог билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мактаб директорига нисабатан Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилган.

“Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун хавфсиз ҳамда соғлом таълим муҳитини яратиш устувор вазифалардан биридир. Ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ҳолатларига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатлар таълим тизими томонидан қатъий қораланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги мактабда ўқитувчи 8-синф қизни синфдошлари олдида калтаклаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг