Жиззахда сел 20 яшар фуқарони оқизиб кетди
Жамият
−
04 Май 2022
9118Бугун, 4 май куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг “Пишоғар”, “Аччи” ва “Шўрча” қишлоқлари сел оқимлари кузатилди.
Ҳодиса натижасида сел сувлари “Жиззах – Зомин” автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27 км. лари устидан тошиб, яна сой ўзани бўйлаб оқиб ўтган.
Воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган “Пишоғар” ҚФЙ Қонғли қишлоғида яшовчи 20 ёшли фуқаро Э.Н.ни қутқариб олган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг аҳволи яхши, тан жароҳати олмаган.
Сел оқими натижасида аҳоли томорқалари, ҳовлилари ва ички кўчаларда сув тошиши ҳолатлари кузатилган.
"Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар тегишли хизматларнинг куч ва воситалари томонидан сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда, йўлларда хавфсизлик ЙҲХ хизмати томонидан назоратга олинган", дейилади вазирлик хабарида.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида кузатилган сел ҳодисасининг оқибатлари акс этган суратлар ҳам тарқалмоқда. Унда машина сувда оқиб кетаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, кучли оқим чорва молларини ҳам оқизиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь