Жиззахда пластмасса қувур ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 19 февраль куни Жиззах шаҳридаги пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Соат 09:05 да "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида жойлашган жойлашган “Master bilding prodokt” пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш қўшма корхонаси худудида жойлашган компрессор биносида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 09:10да етиб боришган. Ёнғин соат 09:18 да ўраб олиниб, 09:40 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 90 кв.м майдонида шифт қисми ҳамда ускуналари ёнган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида ишлаб чиқариш цехининг 1400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг