Жиззахда маст ҳайдовчи уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 19 март куни Жиззахда Nexia-2 ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фориш тумани Эгизбулоқ маҳалласидаги ички йўлда соат 21:15 ларда маст қилувчи ичимлик  истеъмол қилган 45 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 русумли  машинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, йўл четидан кетаётган 20 ёшли пиёдани уриб юборган. Сўнг жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. 

Айни пайтда жабрланувчи билан бирга бўлган ҳамкасби уни шифохонага олиб борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 20 ёшли йигит вафот этган.

"Ҳолат бўйича Фориш тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи айбланувчи тариқасида ушланди ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди", дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлган йигит Миллий гвардия ходими бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах ИИБ ЙҲХБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг