Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
13 Январь 3793 1 дақиқа
Ўтган йилнинг 7 декабрь куни Жиззах шаҳрида вояга етмаган қизни (мактаб ўқувчиси) машина уриб кетиши оқибатида у шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қизни 7 декабрь куни машина уриб кетиб, унга оғир тан-жароҳати етказган. У шифохонага ётқизилган бўлса-да, 20 декабрь куни вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши натижасида содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қонунга мувофиқ ушланган. Айни вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда қоидабузарликни 2000 йилда туғилган ҳайдовчи содир этгани, у отасига тегишли Cobalt машинасини бошқариб кетаётганда қизни уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида катта тезликда келаётган Gentra пиёдалар йўлагидан ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юборганди. Воқеа оқибатида Янгиариқ туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган қиз кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Live
Барчаси