Жиззахда Lacetti иккига бўлиниб кетди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 январь куни соат 17:30 ларда Ғаллаорол туманида содир бўлган. Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетган. Транспорт воситаси дарахтга урилиб, иккига ажралиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган 2004 йилда туғилган шахс олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида, яна бир шахс шифохонада вафот этган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида аёл ва унинг чақалоғи вафот этгани ҳамда Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида икки пиёда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг