Жиззахда кўп қаватли бинонинг томига яна бир “этаж” қуриб олганлар жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчаси ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой биноларига қўшимча қават қурилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2018 йилда Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори билан “M.K.” МЧЖга Жиззах шаҳри “Зилол” МФЙ Мустақиллик кўчаси ҳудудидан кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши учун ер майдони ажратилган. Жиззах вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан лойиҳа ишларини амалга ошириш мақсадида Архитектура-режалаштириш топшириғи берилган.

  • лойиҳа-смета ҳужжатлари “G.S. P.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган;
  • “ЎзгашЛИТИ” ДУК томонидан объект учун геологик тадқиқотлар натижалари бўйича хулоса берилган.  “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Жиззах филиалидан юқоридаги объектларга 2019 йил 23 апрель ва 2020 йил 4 февралда экспертиза хулосалари олинган.

Объект 2019 йил 1 апрелда Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан 5 қаватли турар-жой сифатида рўйхатдан ўтган. Буюртмачи “M. K.” МЧЖ томонидан қурилган 1а ва 2а уй 2021 йил тегишли далолатномалар билан фойдаланишга қабул қилинган.

2023 йилда Жиззах шаҳар қурилиш бўлими томонидан мазкур объектдаги 1а уйнинг ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилишга рухсатнома берилган. 

Объектда Жиззах шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан 1а ва 2а уйга мансард қуриш учун 2023 йил архитектура режалаштириш топшириқлари ишлаб чиқилган бўлиб, Жиззах вилояти қурилиш ва коммунал хўжалиги бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2023 йил 12 июндаги хулосаси олинган.
 
Жиззах шаҳар “Зилол” МФЙ Мустақиллик кўчаси ҳудудидан “5 қаватли бинога мансард қуриш” 1а ҳамда 2а кўп қаватли турар-жой биносига мансард қуриш бўйича “P. E.” МЧЖ томонидан 2023 йилда эксперт хулосалари олинган. 1а ва 2а сонли 5 қаватли уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинган, 3а ва 4а сонли уйларда таъмирлаш ишлари якунланмаганлиги сабабли фойдаланишга қабул қилинмаган.

Бундан ташқари, буюртмачи “M.К.” МЧЖ томонидан 1а уйнинг том қисмида ғишт териш ишларини бажариш жараёнида техника хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилмаганлиги сабабли ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида кўрсатма расмийлаштирилиб, аниқланган қоидабузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Қурилиш бино кўп қаватли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг