Жиззахда иситиш мавсуми 4 ноябрдан бошланади
Жамият
−
10:49 500 1 дақиқа
Жиззах вилоятида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари учун 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг кеча, 2 ноябрь куни қабул қилинган қарорида белгиланган.
Қайд этилишича, қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарори, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 29 октябрдаги хати, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалининг 9 октябрдаги мурожаати ҳамда вилоят Гидрометеорология марказининг 26 октябрдаги хулосаси асосида қабул қилинган.
Қарорга кўра, иситиш мавсуми аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектлари учун 4 ноябрдан бошланади.
Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда “Жиззах вилояти иссиқлик таъминоти” МЧЖга 4 ноябрдан бошлаб иссиқлик манбаларидан чиқадиган иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси юклатилган. Бунда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимининг барча қисмлари текширилиб, унинг ишлаш имкониятлари аниқланади.
Live
Барчаси