Жиззахда имтиҳондан ўтмасдан “права”лик бўлишни таклиф қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
04 Январь
6787Жиззах вилояти Арнасой туманида пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Р.Ў. исмли шахс фуқаро Ў.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотларига қатнашмасдан "права" олиб бериши эвазига 11 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Аввалроқ, Фарғонада пора эвазига "права" олиб беришни ваъда қилган шахс ушланганди.
LiveБарчаси