Жиззахда ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
08 Май 8249 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фуқаронинг фарзандини зўравон Ички ишлар ходимлари калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси маълумот берди.
Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Арнасой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сафларида хизмат ўтаётган оддий аскар беш кишини пичоқлагани ҳақида хбаар берилган эди.