Жиззахда фуқарони АҚШга юборишини айтиб, Африкага жўнатган шахс ушланди
3-саҳифа
−
19 Июнь
5353Жиззах шаҳрида фуқарони АҚШга юборишини айтиб, Жанубий Африкага жўнатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг Хайробод маҳалласида яшовчи фуқаро И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, фуқаронинг ўғли М.Т.ни А.Я. исмли шахс Америкага ишлашга юборишини айтиб, 14 300 доллар олган, лекин фарзандини Жанубий Африкага жўнатган.
Шунингдек, аризачи ўғли Африкада чорасиз қолиб кетгани, ўз навбатида А.Я. ундан вазиятни ўнглаш учун яна 6700 доллар талаб қилаётганини билдирган.
“Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, А.Я. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида Америкага фуқароларни ноқонуний йўллар билан жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси