Жиззахда чўпон икки шеригини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Фориш туманида чўпон икки шеригини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13 апрель куни Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли чўпон уйида вақтинча яшаб, чўпонлик қилиб келаётган, 1977 йилда туғилган М.Ғ. ушбу ҳудудда чўпонлик қилиб келаётган таниши 1977 йилда Пахтакор туманида туғилган Ж.Х. ва 1973 йилда шу туманда туғилган Х.Х. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шу вақтда уларнинг ўртасида жанжал келиб чиққан ва М.Ғ. маст ҳолатида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.Х. ва Х.Х.нинг кўкрак қафасига бир неча марта тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

643

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг