Жиззахда болани уриб юборишига бир бахя қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Фориш туманида Gentra ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборишига бир бахя қолди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

 

Ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлган мазкур ҳолат жорий йилнинг 10-сентябрь куни Фориш туманининг марказий кўчаларидан бирида содир бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчи аниқланган.

Видеода Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болага жуда яқин масофада ҳаракатлангани акс этган. Юқори синфда таҳсил олувчи бошқа бир ўқувчи боланинг қўлидан ушлаб, уни хавфсиз ҳудудга олиб ўтган. Акс ҳолда, оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши мумкин эди.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимларига укасини касалхонага олиб кетаётганини айтиб, қилган ишидан афсусдалигини билдирган.

“Бирдан чиқиб қолди. Орқада машина ҳам бор эди, пиёдалар ўтиш жойига етмасдан”, деган ҳайдовчи.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-прим 5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан авариявий ҳолат юзага келишини сабаб бўлган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 15 яшар мактаб ўқувчиси ВАЗ-2107 автомашинасини катта тезликда бошқариб, ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмагани ҳақида хабар берилган эди.

 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг