Жиззахда болакай кир машинанинг ичига қисилиб қолди
3-саҳифа
−
07 Январь
6239Кеча, 6 январь куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида кир машина ичида қисилиб қолган бола қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:40 да Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида болакай эҳтиётсизлик оқибатида кир машинанинг қуритиш қисмида қисилиб қолгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида болакай соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб қолган 5 ёшли бола қутқарилганди.