Жиззахда боғча мудираси пичоқлаб ўлдирилди
3-саҳифа
−
05 Август 2023
20344Жиззах вилоятининг Фориш туманида боғча мудираси маҳалладоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, бугун, 5 август куни соат 02:30да туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.Х. туман тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан унинг биологик ўлими қайд этилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.Х.га ўша куни 00:30да унинг маҳалладоши 1989 йилда туғилган О.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан тана қисмига икки марта зарба бергани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104- моддаси 3- қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
LiveБарчаси