Жиззахда 7,3 млрд сўмлик электр ўмарилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида 7,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Бош прокуратура штаби томонидан Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида “U. L. D.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 7 миллиард 371 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё туманида 3,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланганди. Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 464 миллион сўмлик зарар етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр Жиззах ноқонуний фермер хўжалик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг