Жиззахда 50 ёшли аёл эрини пичоқлаб қўйди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Зафаробод туманида 50 ёшли аёл эрини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 21:00 да Зафаробод туманининг Узун маҳалласида содир бўлган. Мазкур ҳудуддаги хонадонлардан бирида вақтинча яшаб келган эр-хотин ўзаро гап талашиб, тортишиб қолган. 

Оқибатда 50 ёшли аёл жаҳл устида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг қорин қисмига бир маротаба урган. Эркак ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ, у кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 10 кундан сўнг вафот этган. 

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Жиззах

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг