Жиззахда 4 та машина тўқнашиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
06 Май 8156 1 дақиқа
Бугун, 6 май куни Жиззах шаҳрида ГАЗ, ЗИЛ, Nexia-2 ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса тахминан соат 13:18 атрофида Жиззах шаҳри “Дўстлик” маҳалласидан ўтувчи Қалия кўчасида содир этилган. ЙТҲ юк ташишга мўлжалланган ГАЗ, ЗИЛ ҳамда енгил турдаги Nexia-2 ва Gentra русумли транспорт воситалари иштирокида содир этилган.
Билдирилишича, Nexia-2 ҳамда Gentra русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳати олгани сабабли шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси