Жиззахда 3,1 млрд сўмлик электрни ўмарганлар ушланди 

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида 3,1 миллиард, Бувайдадаги устахонада 137,1 миллион, Норин туманидаги уй-хонадонида эса 120,1 миллион сўмлик электр энергиясини ўмариш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Унга кўра, Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.A.” МЧЖ масъул шахслари Янгиобод тумани, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 3,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, Бувайда туманида ҳам фуқаро М.Р. “Озод” МФЙ ҳудудидаги устахонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 137,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувида фуқаро Р.Ш. “Норинкапа” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 120,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тадбиркор 4,7 миллиард сўмлик электр энергиясини ўмаргани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси ўғрилик Жиззах Норин Бувайда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг