Жиззахда 19 ёшли йигит Nexia’да “Камаз” билан тўқнашиб, вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 9 декабрь куни 2006 йилда Жиззах вилоятида туғилган йигит Nexia-3 русумли автомобилда бошқарувни йўқотиб, “Камаз” билан тўқнашди ва оқибатда вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 05:10 лар атрофида Жиззах шаҳар “Хайробод” МФЙ худудидан ўтувчи D-047 “Жиззах шаҳар-Дўстлик-Гагрин-М39” автомобиль йўлининг 5-километрида 2006 йилда туғилган, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи ҳайдовчи Nexia-3 русумли транспорт воситасида Олмачи-Хайробод йўналиши бўйлаб кетаётганда руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб  келаётган, Шароф Рашидов туманида яшовчи 1958 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Камаз-53212” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Билдирилишича, Nexia-3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида автобус ва Haval пиёдани босиб кетганди. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Nexia-3 Камаз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг