Жиззахда 14 нафар аёлни олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида 14 нафар аёлни олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятидаги йўлларнинг бирида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими ҳаракатланиб кетаётган Damas машинасини тўхтатиб, ҳайдовчидан неча нафар йўловчи олиб кетаётганини сўраганда у 11 нафар деб жавоб берган.

Бироқ машинадаги йўловчилар туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 14 нафар экани аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан қонуний чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани олиб кетаётгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи Жиззах Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made