Жиззахда ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими лавозимидан бўшатилди
Жамият
−
04 Июнь 2021
10740Аввалроқ Жиззах шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини ҳақорат қилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан хизмат суриштируви ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Хизмат текшируви хулосасига кўра, фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузгани учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.М. эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 апрель куни Жиззах шаҳар Ислом Каримов шоҳ кўчасида ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганида у ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, “ВАЗ-2108” вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. ЙПХ инспектори Ш.М. ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида носамимий муносабатда бўлиб, уни сўкиб, ҳақоратлаган.
LiveБарчаси