Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олам
−
11 Июнь
7736Сардор Шуҳратович Шукуруллоев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сардор Шукуруллоев 1991 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2012 йилда Ўзбекистон халқаро Ислом академияси (бакалавр) ва 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, макроиқтисодиёт.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарё вилоятидаги Сардоба туманига Зиёдулла Каримов ҳоким этиб тайинланганди.
LiveБарчаси