Жиззах суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора билан ушланди
3-саҳифа
−
11 Май 2023 8043 1 дақиқа
Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Таъкидланишича, у Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқдан юзага келган 23 млн 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 млн сўм талаб қилган. Фирибгар пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь