Жиянларига жинсий зўравонлик қилган амаки қамалди

Олам

image

Қозоғистонда жиянларига жинсий зўравонлик қилиб келган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни 2000 йилда туғилган A.A. исмли аёлдан мурожаат келиб тушган. Унда онаси ва отаси вафот этганлиги, у 2006 йилда туғилган И.A. ва 2012 йилда туғилган С.Р. исмли сингиллари учун энг яқин қариндош бўлса-да, қизлар амакиси Р.Р.нинг васийлигига берилгани, амакиси эса уларни Қозоғистондаги ўз яшаш манзилига олиб кетгани, ҳозирда эркак қизларга уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этаётганлигини билдирган.

Қайд этилишича, аёл ўз сингилларига жинсий зўравонлик содир этаётган амакисига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда сингилларини Ўзбекистонга қайтариш ҳамда энг яқин қариндош эканлиги сабабли қизларга уни қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган. 

Шундан сўнг, жорий йилнинг 8 июнь куни И.A. ва С.Р. эркакнинг уйидан полиция ва васийлик органи томонидан олиб кетилиб, мураккаб ижтимоий вазиятларга тушиб қолган болаларни қўллаб-қувватлаш Олмаота шаҳри адаптация марказига жойлаштирилган. Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан эркак процессуал тартибида ушланиб, унга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодекси 121-моддаси, 3-1 қисми, 1-банди (Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилган. 

17 июнь куни суд томонидан Р.Р.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда вояга етмаган И.A. ва С.Р.га нисбатан васий тайинлаш ва тергов якунидан сўнг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вояга етмаган болаларга жинсий ҳаракатлар қилган ўзбекистонлик қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг