Жиянини уриб ўлдирган амма қамалди
3-саҳифа
−
16 Июль
14993Аввалроқ Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик. Мазкур иш судда кўриб чиқилди ва қотил аммага 5 йил қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Воқеа содир бўлган куни 20:00 да амма жиянини ухлаб ётган жойидан уйғотиб, дарсини тайёрлай олмаётганини баҳона қилиб, жазолаш мақсадида ташқарида ёмғир ёғишига қарамай ҳовлига чиқариб юборган. Шундан сўнг у қизча ҳожатини чиқазиб юборганини важ қилган ва сочидан тортиб, ерга йиқитган, қўли билан унинг тана қисмининг турли жойларига урган ва оёғи билан тепган. Камига ҳовлида югуртирган, қизча секинлашган ёки чарчаган тақдирда ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига, жумладан, бошига жароҳат етказган.
Суд томонидан жиноятчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.