Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Отабек Нормўминович Эшмаматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Отабек Эшмаматов Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат санъат институтининг (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти) бакалавр, 2003 йил магистр даражасини олган.

Журналистик фаолиятини 1997 йил Ўзбекистон радиоси "Ёшлар" каналида бошлаган.

Кейинчалик Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Sport" телерадиоканалида шарҳловчи, 1-тоифали мутахассис, катта муҳаррир, "Mahalla" телерадиоканалида "Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар" муҳарририяти шарҳловчиси, Медиаметрия ва рейтинг сектори бош мутахассиси, "Бадиий-маърифий дастурлар" муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайт ахборот таҳририяти масъул муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Отабек Эшмаматов

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг