Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
5033Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Нодир Хўжамқулович Муродов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Нодир Муродов Гулистон давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри мутахассислигига эга.
Нодир Муродов меҳнат фаолиятини Боёвут туманидаги “Мурод” фермер хўжалигида иш юритувчи лавозимидан бошлаб, сўнгра Республика таълим маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.
2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат харидларини тартибга солиш ва Мониторинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Давлат харидларини бошқариш методологияси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.