Жириновскийнинг ўлими рад этилди

Олам

image

Бироз аввал Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг маълум қилишича, Жириновский тирик, аммо оғир аҳволда.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Жириновскийнинг аҳволи барқарор. Шифокорлар унга барча керакли тиббий муолажани кўрсатишда давом этяпти.

Ўз навбатида Жириновскийнинг ўлимини тасдиқлаган сенатор Александр Пронюшкин ўз Telegram-каналидан хабарни ўчириб ташлаган. У нотўғри ахборот учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди. Орадан бироз ўтиб, унинг сунъий нафас олиш аппаратига улангани ва тиббий кома ҳолатига туширилгани айтилди.

ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ўпкасининг 70 фоизи зарар кўрган, бироқ кейинчалик унинг аҳволи яхшиланган. 

Қайд этиш керакки, охирги марта Жириновскийнинг аҳволи яхшилангани, у кўрсатмалар беришни бошлагани айтилганди.

Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни “Кремлнинг оғзи” деб ҳисоблайди.

Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Жириновский

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг