Владимир Жириновский вафот этди

Олам 27880
image

Бугун, 25 март куни Россия Либерал-демократик партияси етакчиси 75 ёшли Владимир Жириновский вафот этди.

Mash’нинг ёзишича, сиёсатчи бугун Москва вақти билан соат 10:45 да вафот этган.

Либерал-демократик партиядан сайланган сенатор Александр Пронюшкин партия етакчисининг ўлимини тасдиқлади.

Қайд этиш керакки, охирги марта Жириновскийнинг аҳволи яхшилангани, у кўрсатмалар беришни бошлагани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди. Орадан бироз ўтиб, унинг сунъий нафас олиш аппаратига улангани ва тиббий кома ҳолатига туширилгани айтилди.

ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ўпкасининг 70 фоизи зарар кўрган, бироқ кейинчалик унинг аҳволи яхшиланган.

Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни “Кремлнинг оғзи” деб ҳисоблайди.

Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1645
Рейтинг: 3
t
×