Жириновский: “Лукашенко бутун сайёра устидан куляпти”
Олам
−
29 Март 2020
21841Россия Либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский Беларусь Президенти Александр Лукашенко бутун сайёра аҳолиси устидан кулаётганини иддао қилди.
Россия парламентининг сўконғич сиёсатчиси Беларусь раҳбари COVID-19 коронавирусининг мамлакатда кенг миқёсда тарқалиб кетмаслиги учун чоралар кўрмаётганини танқид қилиб, шундай фикр билдирди.
“Лукашенко бутун сайёра устидан куляпти. Ҳамма жойда қатъий тартиб ўрнатилган, спорт мусобақалари бекор қилинган, ҳамма (давлатлар) одамлар уйида қолиши учун ҳаракат қиляпти. Беларусда кўчаларда сайр қилиб юрибди, барча стадионларда, унинг ўзи ҳам хоккей ўйнаяпти. Аллақачон, ўнлаб одамлар у ерда вирус юқтирган, кейин юзлаб, минглаб бўлади...”, деган партия етакчиси.
Сўзи якунида Жириновский коронавирус билан ўйнашиш керакмаслигини таъкидлаб ўтган.
“Бундай қилиб бўлмайди Александр Григорьевич. Демак, бутун сайёра аҳмоқу, биргина сиз ақлли эканда. Тўхтата қолинг энди”, деган.
Маълумот учун, дунё бўйича коронавирус инфекциясига чалинган сони 700 мингга яқинлашди. Ундан ҳалок бўлганлар 30 мингдан ошиб кетди.
LiveБарчаси