Жинсий зўравонликда айбланган футболчи озодликка чиқди

Спорт

image

Аввалроқ, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамин Мендининг етти марта жинсий зўравонликда айблангани боис суд жараёни 2022 йилнинг 27 июнга кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Кеча, 7 январь куни ўтказилган дастлабки суд мажлисида 27 ёшли футболчи гаров пули эвазига ҳибсдан озод этилди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди. 

Маълум қилинишича, франциялик ҳимоячи суд қарорига мувофиқ ҳатто гаров эвазига ҳам қўйиб юборилмаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Менди беш нафар аёлга нисбатан еттита зўрлаш ишида айбланмоқда. Бунга қадар эса Ливерпуль шаҳри шимолида жойлашган хусусий қамоқхонада сақланган. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Менди Ман Сити Зўрлаш

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг