Жинсий аъзосига тиллаларни яшириб олган шахс Ўзбекистонда ушланди
3-саҳифа
−
13 Август 22690 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг “Навоий” чегара божхона постида жинсий аъзосига заргарлик буюмларини яшириб, мамлакат ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида “Навоий” чегара божхона пост ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётганда шубҳали ҳаракатлари сабабли шахсий кўрикдан ўтказилган.
Кўрик давомида унинг ички жинсий аъзоларида оғирлиги 314 грамм бўлган заргарлик буюмлари яширилгани аниқланган. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур тилла тақинчоқларнинг жами қиймати 316 миллион сўмни ташкил қилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Божхона бошқармасининг “Қорасув” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси ички кийимлари орасида тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олинганди.
Live
Барчаси