Жим турганларнинг бошига Украинанинг куни тушади. Бу империализм – Макрон дунё давлатларини огоҳлантирди
Олам
−
21 Сентябрь 2022
15937Франция Президенти Эммануэль Макрон БМТ Хавфсизлик кенгашини янада кўпроқ вакиллик бўлиши учун ислоҳ қилишга чақирди. У бу ҳақда кеча, 20 сентябрь куни Бош Ассамблеянинг 77-сесссиясидаги чиқишида гапирган.
Франция раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг оммавий жиноятларга нисбатан вето қўйишини чеклашни таклиф қилди. Шунингдек, БМТ ва халқлар уруш ва тинчлик ўртасида танлов қилишлари кераклигини айтди.
“Жорий йилнинг 24 февраль куни Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия бизнинг жамоавий хавфсизлигимизга хавф соладиган босқинчилик ва аннексия ҳаракатларини амалга оширди. Бу билан БМТ Низоми ва давлатларнинг суверен тенглиги тамойилини атайлаб бузди”, дейди Франция президенти.
У Россия ўз ҳаракатлари билан бошқа урушлар ва аннексия ҳаракатларига йўл очганидан хавотир билдирди.
Империализм ва мустамлакачилик даврига қайтиш
Франция Президенти Украинадаги уруш қанча узоқ давом этса, унинг Европа ва бутун дунё учун таҳдиди шунча кучайиши ҳақида огоҳлантирди.
“24 февралдан бугунги кунгача содир бўлаётган воқеалар империализм ва мустамлакачилик даврига қайтишдир. Франция бу йўлдан боришни рад этади. Биз тинчлик учун курашамиз ва шунинг учун бу позицияни ҳимоя қилган ҳолда, мен Россия билан мулоқотдаман ва буни давом эттираман”, дейди Макрон.
Тинчлик сари ҳаракат қилиш ҳақида гапирар экан, музокаралар Украина суверенитети бузилмаса ва бу давлат ҳудудлари озод этилсагина натижа беришини айтди.
“Ушбу минбардан мен аъзо давлатларни Россия урушдан воз кечишини таъминлаш учун ҳаракат қилишга чақираман. Биз Россияга бу уруш учун у ва барчамиз қанча бадал тўлашимиз кераклигини англаб етишимиз керак”, дейди Франция раҳбари.
У дунёда бўлинишга йўл қўймасликка ва нейтрал позицияни эгалламасликка чақирди, чунки тинчлик ва ҳудудий яхлитлик учун кураш, унинг фикрича, замонавий империализмга, кучлилар ҳуқуқи тамойилига қарши курашдир.
Россиянинг ҳаракатларига нисбатан сукут сақлаган давлатлар, Макрон таъбири билан айтганда, империализмнинг шериги бўлиб, халқаро ҳуқуқни бузади. Эртага Макрон огоҳлантирганидек, эртага Украинанинг куни бошқа исталган давлатнинг бошига тушиши мумкин.
LiveБарчаси