“Жигули” устида қўшиқ куйлаган “хонанда”га чора кўрилди
3-саҳифа
−
28 Март
21200Қорақалпоғистон Республикасида "Жигули" русумли автомобиль устига чиқиб, қўшиқ куйлаган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳолат Беруний туманининг давлат аҳамиятига молик бўлмаган ички йўлларидан бирида 28 ёшли фуқаро томонидан содир этилган. Ҳаракатланиб кетаётган “Жигули” устида қўшиқ куйлаган "шоввоз"нинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилган ва транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. Машина устида куйлаган "хонанда" ҳам ўз қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
LiveБарчаси