ЖИДУдаги адолатсизликка Президент барҳам берди
Жамият
−
21 Сентябрь 2023
21872Кеча, 20 сентябрь куни QALAMPIR.UZ сайтига интервью берган, юқори натижа — 189 балл тўпласа-да, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган 5 нафар талаба Президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинган.
Баёнда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўпланган аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлари Президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди:
1. Ахатова Азиза Шухрат қизи;
2. Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи;
3. ХўЖабеков Убайдулло Неъматович;
4. Иргашева Мухлиса Азизбек қизи;
5. Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли.
Маълумот учун, аввалроқ Бош вазир Абдулла Ариповнинг топшириғи билан Давлат қабул комиссиясининг барча масъул аъзолари ушбу масалани ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига йиғилган эди. Унда эса мазкур масала бўйича махсус баённома ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин QALAMPIR.UZ сайтида жамоатчилик фаоллари таълимдаги мазкур адолатсизликка қандай муносабат билдираётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Ушбу ҳолат ҳақидаги махсус интервьюларни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси