Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасига чақирилиши изоҳлади
Sport
−
19 September 1396 2 minutes
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш 41 ёшли “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи учрашувлари учун терма жамоага чақириш қарорига изоҳ берди.
Мураббийдан терма жамоа сардоридан қандай роль кутаётгани ва Жаҳон чемпионатидаги каби омадсиз натижалар учун Роналду айбланишининг олдини қандай олиш мумкинлиги ҳақида сўралди.
“Унинг ўйини, бошқа барча футболчилар сингари, шунингдек, ўтмиши ва ютуқлари муҳим эмас. Албатта, буларнинг барчаси ҳисобга олинади, аммо унинг ҳозирги формаси ўйинлар ва машғулотларда қабул қиладиган қарорларимни белгилайди. Таркибда мен аввалдан ишлаган 13 нафар футболчи бор. Бу ёрдам беради, чунки жамоа янги босқични бошламоқда ва ушбу футболчилар менинг танловимда муҳим роль ўйнаган”, дейди Жезуш.
Шунингдек, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш агар Роналдунинг ўйини ўхшамаса у захира ўриндиғида қолишини маълум қилди.
“Энг муҳими – унинг ўйини. Ўтмиш муҳим эмас. Криштиану ҳам бошқалар каби футболчи. Агар у яхши ўйнаса, майдонга тушади. Агар яхши ўйнамаса, ўйнамайди. Ҳа, унинг мақоми бошқача – у беш марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Аммо бу менинг қарорларимга таъсир қиладими? Йўқ”, дейди Жезуш.
Маълумот учун, Португалия терма жамоаси сентябрь–октябрь ойларидаги FIFA кунлари доирасида Уэльс, Норвегия (икки марта) ва Данияга қарши майдонга тушади.