Жеррард АПЛга қайтиши мумкин
Спорт
−
09 Ноябрь 2021 5032 1 дақиқа
“Ливерпуль” собиқ футболчиси, ҳамда Шотландиянинг “Рейнжерс” жамоаси мураббийи Стивен Жеррард Англия Премьер лигага қайтиши мумкин. “The Economist” нашри журналисти Хэмиш Азул ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар беришича, Жеррард “Астон Вилла” таклифини қабул қилишга тайёр.
Қайд этилишича, Бирмингем клуби “Рейнжерс” билан товон пули борасида келишувга эришишга яқин турибди.
Стивен Жеррард 2018 йилнинг ёзидан буён Глазго клубида фаолият юритиб келади. 2020-2021 йилги мавсумда Стиви Жи “Рейнжерс”га сўнгги ўн йил ичида биринчи марта Шотландия чемпионати олтин медалларини қўлга киритишга ёрдам берди.
Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” яқинда Дин Смитни қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарган эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь