Жерар Депардье ўзбек киносида суратга тушади. Абдухолиқов актёр билан учрашди
Маданият-санъат
−
11 Октябрь 2019
5353Кеча, 10 октябрь куни Франция пойтахти Парижда дунёга машҳур француз актёри Жерар Депардье ва “Буюк ипак йўли” номи остидаги лойиҳа иштирокчиларининг Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш ва уни Франция ҳамда Ўзбекистон телеканалларида намойиш қилишга оид учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбоев, “Ўзбеккино” Миллий Агенлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва "B-Tween Production" компанияси бош директори Арно Филе иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Туризмни рожлантириш Давлат қўмитаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ҳам ушбу лойиҳанинг ҳам муаллифи ҳисобланади.
Фильм муаллифларининг фикрига кўра бош қаҳрамон Жерар Депардье Ўзбекистоннинг янги қиёфасини очиш вазифасини қўяди. Фильмда таълимда ислом динининг роли ва моҳиятига алоҳида эътибор берилади.
"Учрашув ўзига ҳос рамзий маънога эга", деди Жерар Депардье ўз уйида меҳмонларни қабул қилар чоғида. "Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати барчага маълум. Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг ислом дини эзгулик, тинчлик, бунёдкорлик ва бағрикенглик дини эканини дунёга етказишда қаратган саъй-ҳаракатлари мени таъсирлантирди. Биласизми, бу менинг шахсий қарашларимга мос келади, чунки мен исломни сиёсий ва худбин мақсадларда ишлатиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Фильмнинг катта аудиторияси бой тарихга эга, бетакрор табиат, самимий ва меҳмондўст халқ бўлган янги жўшқин Ўзбекистонни очиш учун берилган имкониятлар мени илҳомлантирди. Ушбу мамлакатга сафаримни сабрсизлик билан кутяпман", деди фильм бош қаҳрамони Жерар Депардье.
Шунингдек, лойиҳа ташкилотчилари ва "Paris Premiere" телеканали Бош директори Катрин Шёфер ҳамда телеканалнинг топ-менежерлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида 2020 йил февраль-март ойларида фильм намойиш этилиши борасида келишиб олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь