Женисбек Пиязов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
14 Апрель
19923Таниқли операчи Женисбек Пиязов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг Маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур лавозим жамоатчилик асосида жорий этилган.
Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Женисбек Буркитович Пиязов олий ва профессионал таълим тизимида ёшларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талаба ёшларнинг “Беш муҳим ташаббус” доирасида санъат, маданият, мусиқа соҳасидаги иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларни ушбу йўналишдаги тўгарак ва клубларга фаол жалб этишда маслакдош бўлишига ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Пиязов ўша пайтдаги Мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.