Женисбек Пиязов ва Афруза Бошқирдистон халқ артисти унвони билан тақдирланди.
Маданият-санъат
−
26 Август 2022
24637Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов ва хонанда Афруза (Дилафруз Рустамова) Бошқирдистон халқ артисти унвони билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг катта залида бўлиб ўтган. Маросимда Бошқирдистон давлат бошлиғи Радий Хабиров ва Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Мурод Мажидов иштирок этган.
Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида ҳар икки санъаткор Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳридаги маъданий тадбирларда иштирок этган эди.
Маълумот ўрнида, Женисбек Пиязов 1988 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Консерваториясини тамомлаган. 2018 йилда “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти”, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирланган. Жорий йилнинг январь ойида Мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланган.
Хонанда Афруза (Дилафруз Рустамова) 1996 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.
LiveБарчаси