Жеки Чан ҳақиқатан коронавирусга чалиндими?
Олам
−
28 Февраль 2020
26782Кеча, 27 февраль куни Голливуднинг машҳур актёри, каскадёр Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 28 февраль куни актёр Instagram’даги ўз саҳифасида соғлом эканлиги, ҳеч қандай вирусга чалинмагани ҳақида маълум қилган.
“Барчага ғамхўрлик учун ташаккур! Мен хавфсизликдаман ва жуда соғломман. Илтимос, хавотирланманг, мен карантинда эмасман. Умид қиламанки, барча саломатликда ва хавфсизликда бўлади”, деб ёзган келиб чиқиши асли гонконглик бўлган Жеки Чан.
Актёр эпедимея бошланишидан буён унга қарши курашишда ўз ҳиссасини қайсидир маънода қўшиб келмоқда. Масалан, у ниқоб ва ҳимоя кийимларини оммага тарқатиш билан бандлиги ҳақида гапирган эди. Бундан ташқари, коронавирусга қарши дори ўйлаб топган кишига, миллион юань (143 минг доллар атрофида) беришини маълум қилган эди.
LiveБарчаси