Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Олам

image

Голливуднинг машҳур актёри Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши ва шу сабаб шифохонага ётқизилиши мумкин.

Ўтган дам олиш кунида 65 ёшли актёр Гонгконгда ўтган шахсий зиёфатлардан бирига ташриф буюради. У ерда 60 нафарга яқин меҳмон бор эди. Улардан айримлари коронавирус билан касалланган эди. 

Жеки Чаннинг коронавирусга чалингани тахмин қилинаётган сабаблардан бири шуки, зиёфатни тартибга солиб турган полициячилардан бирида касалланиш аломатлари кузатилган. Беморнинг ёнида бўлган қолган 59 киши ҳозир карантинда. Айрим манбаларнинг таъкидлашича, улар орасида Жеки ҳам бўлиши мумкин.

Чан билан бирга актёрлар Aлан Тамб ва Aлекс Фонг, шунингдек, режиссёр Эрик Цанг бўлган. Уларни ҳам тадбир иштирокчилари деб айтишмоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, тўрттала актёр коронавирус қайд этилган жойдан, бошқа ердаги зиёфатда ҳам бўлган бўлишлари мумкин.

65 ёшли актёрнинг вакиллари ва маҳаллий ҳокимият Жеки Чаннинг коронавирусга чалинганини тасдиқламаган.

Аввалроқ, Машҳур актёр, каскадёр Жеки Чан кимки коронавирусга қарши дори ўйлаб топса, унга миллион юань (143 минг доллар атрофида) беришини маълум қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жеки Чан

Баҳолаганлар

1010

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг