Жефф Безос 500 миллион долларлик яхта сотиб олмоқчи 

Олам

image

Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос нархи 500 миллион доллардан ортиққа баҳоланган яхтани сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда "Bloomberg" ахборот манбаларига таяниб хабар берган.  

Хабарда айтилишича, яхтанинг узунлиги 127 метрни ташкил этади, унда бир неча палуба ва учта катта устунлар бўлади. 

Бундан ташқари, унга вертолёт майдончаси бўлган ёрдамчи яхта бириктирилади. 

Кема Голландияда қурилган энг йирик сузиб юрувчи яхталардан бири бўлиши кутилмоқда. 

Кема учун масъул бўлган Oceanco ишлаб чиқарувчиси вакили ушбу маълумот бўйича изоҳ беришдан бош тортган. 

Аввалроқ, Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси, миллиардер Маккензи Скотт америкалик ўқитувчи Ден Жеттга турмушга чиққани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жефф Безос

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг