Миллиардер Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси мактаб ўқитувчисига турмушга чиқди

Олам 10819
image

Amazon бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси, миллиардер Маккензи Скотт америкалик ўқитувчи Ден Жеттга турмушга чиқди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” томонидан хабар берилган.

Маълумот “Giving Pledge” хайрия компанияси веб-сайтидаги Скоттнинг шахсий саҳифасида пайдо бўлди. Унинг аъзолари ўз бойликларининг камида ярмини хайрия ишларига сарфлашга ваъда беради.

Дан Жетт Скоттга хайрия ишларига қўшилишини ва шу ваъдага риоя қилишини ёзган. 

“Ўз бойлигингизнинг катта қисмини бутун умрингиз давомида хайрия ишларига сарфлашга тайёрлигингиз ҳақида ёзиш ғалати. Ахир, мен ҳеч қачон бундай бойликни тўплашни истамаган эдим”, дейди у.

Жеттнинг таъкидлашича, энди бахтли тасодиф туфайли у ўзи биладиган энг сахий ва меҳрибон одамлардан бирига уйланди ва бу унга бошқаларнинг манфаати учун катта миқдордаги хайрияда ёрдам беради.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 596
Рейтинг: 2.9
t
×