ЖЧда чорак финалга йўл олган ўзбек боксчилари сони 5 нафарга кўпайди
Спорт
−
10 Май 2023
9075Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг тўққизинчи куни ортда қолди. 9 май кунги дастурда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Кундузги дастурда -51 кг да Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов азалий рақиби кубалик Эрислан Ромеро қарши баҳсда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -71 кг вазнда Саиджамшид Жафаровнинг пуэрто-риколик рақиби рингга чиқмаганлиги сабабли, автоматик тарзда чорак финалга йўл олди.
Кечки дастурда -54 кг да Ойбек Жўраев албаниялик Ариол Зенелига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 5:0. -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев Беларусь вакили Кирил Самадурауни мутлақ устунлик билан мағлуб этди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 9 май кунидаги иштирокини -75 кг вазнда Аълохон Абдуллаев якунлаб берди. У сербиялик Алмир Мемичдан 4:0 ҳисобида устун келди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь