ЖЧ олдидан Куба бокс делегацияси Тошкентга келди

Спорт

image

Бугун, 12 октябрь куни ҳаваскор боксда жаҳоннинг етакчи терма жамоаларидан бири Куба делегацияси тўлиқ таркиб билан Ўзбекистонга келди. 

2019 йилда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов Куба бокс федерацияси президенти Алберто Пуиг билан учрашиб, яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказган. Ушбу келишувга кўра, 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Кубада ўқув-машғулот йиғинлари олиб борганди. Эндиликда Куба терма жамоаси Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув базасида йиғин олиб бормоқда. Бугун кубаликлар ҳам ушбу йиғинга қўшилади ва ҳар икки мамлакат боксчилари Жаҳон чемпионатига биргаликда тайёргарлик кўради. Қайд этиш лозимки, кубаликлар таркибида Токио Олимпиадасининг уч нафар чемпиони ҳам бор. 

Қўшма ўқув-машғулот йиғини 22 октябрга қадар давом этади ва ўша куни ҳар икки терма жамоа Белград шаҳрига жўнаб кетади. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган сўнгги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, биттадан кумуш ва бронза медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Куба Сакен Пўлатов Алберто Пуиг

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг