ЖЧ кундалиги: Швеция Тунисни голларга “кўмиб ташлади”

Спорт

image

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Монтеррей стадионидаги баҳсда Швеция миллий терма жамоаси Тунисни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашув Тунис учун фожиали тарзда бошланди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Ясин Аяри ҳисобни очиб, Швецияни олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Виктор Гёкереш ўзига хос тарзда марказдан ажойиб узатмани амалга оширди ва унинг шериги Александер Исак имкониятни қўлдан бой бермай, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди – 2:0.

43-дақиқада Ханнибал Межбрининг ижодкорона узатмасини Омар Рекик аниқ якунлаб, интригани қайтарди. Иккинчи бўлимда африкаликлар ҳисобни тенглаштириш учун бор кучини ташлади. Бироқ, Тунис ўйинни қутқариш ҳақида жиддий ўйлаётган бир пайтда, Швеция юлдузлари яна саҳнага чиқди.

Бу сафар роллар алмашди: 59-дақиқада Александер Исакнинг пасидан сўнг, энди Виктор Гёкереш ўз номини таблога ёздириб, барча қаршиликларга нуқта қўйди – 3:1. 85-дақиқада Матиас Сванберг ҳисобни янада йириклаштирди. Ўйинга якуний нуқтани эса Аяри қўйди.

Бу ишончли ғалаба Швецияга муҳим 3 очкони тақдим этди. Гуруҳнинг 2-турида Швеция яна бир фаворит Нидерландия билан тўқнаш келади.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Е” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланиб, баҳс 7:1 ҳисобида германияликлар фойдасига ҳал бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг